Oxirgi daqiqa

Ўзбекистон

Грегори Лекомте: Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг яхши ислоҳотчи давлат

ИҲТТ экспертлари томонидан Жазоир, Хорватия, Саудия Арабистони, Сербия, Жанубий Африка давлатлари билан бир қаторда Ўзбекистоннинг товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини янада яхшилаш, коррупцияга қарши курашишни жаддалаштириш ва тадбиркорлик субъектлари учун юқори даражали рақобатбардош майдон яратишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар ҳамда ислоҳотлар амалга ошираётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Марказий Осиё бўлими раҳбари Грегори Лекомте ўз нутқида Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг яхши ислоҳотчи давлат эканлигини билдирди.

Шунга кўра, ИҲТТнинг кенг кўламли лойиҳасини татбиқ этиш учун ташкилот вакиллари томонидан монополия ва коррупцияга қарши курашишни илғор халқаро тажрибага мувофиқ амалга оширилишини йўлга қўйиш мақсадида олтита давлат танлаб олинганлиги маълум қилинди.

Қолаверса, мазкур лойиҳани Ўзбекистон Республикасида татбиқ этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси мувофиқлаштирувчи орган этиб белгиланди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Related articles