Oxirgi daqiqa

Абу Даби

Абу Дабида ҳайдовчисиз ҳаракатланувчи автомобиллар синовдан ўтказилмоқда

Бирлашган араб амирликларининг “Group 42” компанияси ноябрнинг охиригача Абу Дабида ҳайдовчисиз ҳаракатланувчи автомобилларнинг синовини бошлайди.

“REGNUM” бу ҳақда “Bloomberg” маълумотига таяниб хабар қилмоқда.

Амирликлар пойтахти Яқин Шарқда ҳайдовчисиз автомобиллар юрувчи илк шаҳар бўлиши керак.

Синовнинг дастлабки босқичи Яс сунъий оролида бўлиб, унда бешта ҳайдовчисиз ҳаракатланувчи автомобил қатнашади.

Ўз-ўзини бошқарувчи автомобилларни синов жараёнида орқа ўриндиқдаги “Group 42” мутахасиси кузатади. Кейинги синовлар Абу Дабининг бошқа туманларида бўлади. Келажакда “Group 42” компанияси ҳайдовчисиз бошқарилувчи такси хизматини йўлга қўймоқчи.

Мазкур синовлар бўйича дастур Амирликлар бош вазири Муҳаммад ибн Рашид Аль Мактум томонидан маъқулланган.