Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан ўтказган телефон орқали мулоқотда фаол парламентлараро алмашинувларни давом эттириш ва олий даражадаги келишувларни амалга оширишда иштирок этишнинг аҳамияти қайд этилди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Валентина Матвиенкони таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат тилади.
Икки мамлакат парламентлари ўртасидаги, шу жумладан халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги сермаҳсул ҳамкорлик жадаллашиб бораётгани, Ўзбекистон-Россия дўстлик ва кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани мамнуният билан таъкидланди.