Oxirgi daqiqa

Шимолий оқим-2

АҚШ “Шимолий оқим-2” газ тармоғи доирасида қатор санкциялар жорий этиш ниятида

Қўшма Штатларнинг тахминига кўра, “Шимолий оқим-2” газ тармоғи “бир-икки ой ичида” фойдаланишга туширилади.
“Bloomberg” хабарида келтирилишича, Байден маъмурияти мазкур тармоқ бўйича чораклик ҳисоботни Конгрессга тақдим этган.
Давлат департаменти бу борада тегишли санкциялар бўйича баёнот беради.
Эҳтимолий санкцияларнинг қўлланиши учун АҚШ маъмурияти газ тармоғи қурилиши ва ишга туширилиши бўйича Конгрессга мунтазам ҳисоб бериб туриши лозим.
Россия томони эса “Шимолий оқим-2” газ тармоғи мутлақ тижорий лойиҳа бўлиб, европалик ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилишини таъкидлаб келмоқда.