Шавкат Мирзиёев: “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида шаҳарлардаги яшил майдонлар амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга оширилади

Шавкат Мирзиёев: “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида шаҳарлардаги яшил майдонлар амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини сифатли уй-жой билан таъминлаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш масаласига бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

– Кун тартибидаги иккинчи масала – шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаймиз. Ушбу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга оширишни режа қилганмиз, – деди Шавкат Мирзиёев. – Бунда лойиҳани амалга ошириш учун зарур ташкилий чоралар, техникалар, ирригация тармоқлари ва бошқа инфратузилма билан таъминлаш, дарахтларни парвариш қилиш ҳамда молиявий манбалар каби масалалар ҳал қилиб берилади.