Шавкат Мирзиёев қасамёд қабул қилди

Шавкат Мирзиёев қасамёд қабул қилди

Олий Мажлис палаталарининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг лавозимига киришишига бағишланган тантанали қўшма мажлисида Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низомхўжаев Шавкат Мирзиёевни минбарга таклиф этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қасамёд қабул қилди:

"Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий амал қилишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юкланган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан!"

Давлат мадҳияси янгради.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилмоқда.