Туркия парламенти ҳарбийларнинг Озарбайжонда бўлиб туриш муддатини узайтирди

Туркия парламенти ҳарбийларнинг Озарбайжонда бўлиб туриш муддатини узайтирди

Туркия парламенти туркиялик ҳарбийларнинг Озарбайжонда бўлиб туриш муддатини яна бир йилга узайтириш тўғрисидаги қонунни кўпчиллик овоз билан қабул қилди.

Қонун лойиҳасида Озарбайжоннинг Агдам туманида ташкил этилган Туркия-Россия қўшма мониторинг марказининг фаолияти давом эттирилиши мамлакатлар ўртасида хавфсизлик ва ўзаро ишончни шакллантиришга муҳим ҳисса қўшиши таъкидланади.

2020 йил сентябрь охирида Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар бошланди. 10 ноябрда Москва воситачилигида Озарбайжон ва Арманистон ўртасида ўт очишни бутунлай тўхтатиш ва асирлар алмашиши бўйича уч томонлама битим имзоланди. Бундан ташқари, мазкур минтақага россиялик тинчликпарвар кучлар ҳам жойлаштирилган.