Турк сартарошлари Идлибда 110 етим болага хизмат кўрсатишди

Турк сартарошлари Идлибда 110 етим болага хизмат кўрсатишди

Туркиялик кўнгилли сартарошлар Сурия шимоли-ғарбидаги Идлиб вилоятида 110 нафар етим боланинг сочини беғараз қиртишлаб қўйишди.

Туркия Инсон ҳуқуқ ва эркинлиги инсонпарварлик ёрдам жамғармаси суриялик болаларни қўллаб-қувватлаш учун ҳар томонлама ҳаракат қилмоқда.

Тузилманинг ёшлар вакили Исмоил Йилмаз айтишича, Сармада ва Килли аҳоли манзилларидаги етим болалар учун ҳам тадбирлар уюштирилган.

“Пандемия сабаб вилоятда сартарошхоналар фаолияти чекланган. Жамғарма меҳрибонлик уйлари ходимлари илтимоси билан бу борада ташаббус кўрсатди. Ҳаракатга ҳисса қўшган барчага миннатдорлик билдирамиз”, — дейди Йилмаз.