БМТнинг гуманитар ёрдам машиналари Эфиопияда ушлаб қолинди

БМТнинг гуманитар ёрдам машиналари Эфиопияда ушлаб қолинди

БМТ вакили чоршанба куни Эфиопия БМТ ва халқаро ташкилотлар номидан гуманитар ёрдам олиб кетаётган юк автомобилларининг 70 нафар ҳайдовчисини ҳибсга олганини айтди.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг матбуот котиби Стефан Дужаррик БМТнинг 9 нафар ходими Эфиопияда тутқинликда эканини айтди.

“Биз уларни озод қилишни талаб қиламиз”, – дейди у.

Олдинроқ Дужаррик Эфиопияда БМТнинг 16 нафар ходими ҳибсга олингани, БМТ уларни зудлик билан озод қилиш учун фаол ишлаётганини айтганди. Ушбу ходимларнинг ҳибсга олиниши ҳақида БМТга ҳеч қандай тушунтириш берилмаган.

Маълумот ўрнида, бир йилдан ортиқ давом этаётган Тийградаги можаролар туфайли миллионлаб одамлар ўз уйларини ташлаб кетган.