Атмосферага зарарли газлар чиқарилиш даражасини пасайтириш учун Францияда ядровий реакторлар қурилади

Атмосферага зарарли газлар чиқарилиш даражасини пасайтириш учун Францияда ядровий реакторлар қурилади

Франция мамлакатнинг энергия импортига боғланиб қолмаслиги ва Париж битимининг дунёни асраб қолишга хизмат қилувчи вазифалари бажарилиши учун ядровий реакторларни қуради.

Президент Эммануэль Макрон шу ҳақда фикр билдирди, дейилади “Reuters” хабарида.

“Биз кейинги ўн йилликда биринчи марта ядровий реакторлар қурилишини ва қайта тикланувчи энергия манбаларини яратишга киришмоқчимиз”, деди Макрон.

Президентнинг сўзларига қараганда, мазкур қарор 2050 йилга бориб атмосферага зарарли газлар чиқаришнинг нолли даражасини кафолатлайди.